Пиримқул Қодиров бу роман устида ўн йил (1969-1978) давомида иш олиб борган. «Юлдузли тунлар» романига «Бобурнома», «Ҳумоюннома» асарлари асос бўлган. Асарда шоир ва шоҳ Бобур ҳаётини тасвирлаш муҳим ўрин тутади. «Юлдузли тунлар» кенг қамровли асардир. Унда Бобурнинг шахсий хислатлари, оилавий ҳаёти - онаси Қутлуғ Нигор хонимга чин фарзандлик туйғуси, опаси Хонзодабегимга инилик, фарзандларидан Ҳумоюн ва Гулбаданга оталик меҳри, биринчи умр йўлдоши Ойшабегим билан ўтказган кўнгилсиз дамлар драмаси, Моҳим билан ғаройиб танишув дақиқалари, Моҳимнинг Бобурга чексиз садоқати, Панипат жангида ҳалок бўлган Иброҳим Лодининг онаси Малика Байда билан Бобур орасидаги муносабат ҳаяжонли, гўзал ифодаланган. Адиб бутун асар давомида Бобурнинг шоҳ, фотиҳ сифатида қилган шафқатсизликлари унинг энг катта гуноҳи эканлигини доимо таъкидлаб боради. Ушбу электрон китобга Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи кирилл ва лотин алифболарида жойланди. Электрон китоб www.ziyouz.com томонидан тайёрланди. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.
APKFab.com和該應用的下載連結是100%安全的。APKFab.com上列出的所有應用下載連結均來自Google Play Store或由用戶提交。對於來自Google Play商店的應用,APKFab.com不會對其進行任何形式的修改。對於用戶提交的應用,APKFab.com會在網站上發佈之前驗證其APK簽名的安全性。