關於 Седана 1000 дардга даво
Седана 1000 дардга даво(包名:com.kitob.sedana)開發者是O'zbek tibbiyoti kitobi,Седана 1000 дардга даво的最新版本8.0更新時間為2019年04月18日。Седана 1000 дардга даво的分類是圖書與參考資源。您可以查看Седана 1000 дардга даво的開發者下的所有應用並找到Седана 1000 дардга даво在安卓上的84個相似應用。目前這個應用免費。該應用可以從APKFab或Google Play下載到Android 4.0+。APKFab.com的所有APK/XAPK文檔都是原始文檔並且100%安全下載的資源。
Седана минг дардга даво
Ўзбекчада седана, арабчада шуниз,
форсчада "сиёҳдона", яъни қора дона, русчада
чернушка посевная, лотинчада №§е11а забуа
деб аталади. Седана ўлимдан бошқа барча
хасталикларга шифодир, бу ҳақда Пайғамбаримиз
Муҳаммад алайҳиссаломдан ҳадиси шариф
ривоят ҳилинган.
Седана бўйи 70 сантиметрга борадиган бир
йиллик ўт ўсимликдир. Пояси текис, юмалоқ,
тукдор, тик қадли бўлиб, баргалари 2-3
сантиметр узунликда патсимон бўлинган.
Поячанинг пастки барглари бандли, устки
барглари бандсиз, кетма-кет ўрнашган бўлади.
Гуллари йирик, 5-8 гулбаргларга эга. Улар
шохчаларнинг учида алоҳида-алоҳида
жойлашган. Меваси ғилофли баргча. Уруғлари
уч қиррали, ғадир-будур, қўнғир ёки қора доначалардир.
Седана май-июн ойларида гуллайди,
уруғлари июл-августда етилади. Седана
меваси пишиб етилишига яқин қолганда ўриб
олинади. Уни яхшилаб қуритиб, янчиб,
уруғлари элакдан ўтказилади ва қуруқ жойларда
сақланади.
Седана таркибида 0,4-1,5 фоиз эфир мойи,
40 фоизгача ёғ, мелантин ва нигеллин гликозидлари
бор.
Седанадан шарқ халқлари тадбиркорлик
билан фойдаланиб келишган. У кўпинча
куядори сифатида ҳам қўлланилган.
Седананинг сирка билан аралашмаси
ҳуснбузарларни, ўсмаларни йўқотишда
ишлатиб келинган.
Буюк хозиқ табиб Абу Али ибн Сино седана
билан айрим кўз касалликларини даволаган.
Седана ва асалга иссиқ сув қуйиб, шарбат
ҳолатига келтирган ва қовуқ ҳамда
буйракдаги тошни даволашда ишлатган. Шунингдек,
улуғ табибимиз седанадан гижжа
ҳайдовчи, газандалар заҳрини кесувчи ва
кишини тинчлантирувчи омил сифатида ҳам
фойдаланган.
Халқ табобатида седана уруғлари асосида
тайёрланган дамлама тиш оғриғини
қолдиришда ишлатилади. Шунингдек, у меъда
оғриқларида ҳам тавсия этилади.
Седана ўзбек пазандачилигида ҳам қўлланилади,
,уни нон устига сепилади, бу
нонни чиройли қилибгина қолмай,
шифобахш дори сифатида ҳам ҳар куни истеъмол
қилинади. Бундан ташқари седана
зиравор сифатида ҳам ишлатилади. Бод-
ринг, карам, тарвузларни тузлашда ундан
фойдаланиш мумкин.
Шуни айтиб ўтиш керакки, айрим жойларда
уни хушманзара ўсимлик сифатида ҳам
экишади.
Биринчи саҳифа
Седана қандай ўсимлик
Седананинг фойдаси
Ибн Сино седана ҳақида
асаридан
асаридан
Халқ табобатида седанани қўллаш
Зуфунун табобати седана ҳақида
Седананинг ёғи ҳақида
Седананинг ғайритабиий хосияти ҳаҳида
Халқ табиби Сафар Муҳаммад ҳақида
Фойдаланилган
Мундарижа
Седана дардга даво
查看更多