Пиримқул Қодиров 80-йилларда «Юлдузли тунлар» нинг мантиқий давоми саналмиш Бобурнинг садоқатли, жасур фарзанди Ҳумоюн ва набираси - тарихда «чинакам даҳо шахс» деб ном олган Акбар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Авлодлар довони» («Ҳумоюн ва Акбар») романини яратган. Ушбу электрон китобга Пиримқул Қодировнинг «Авлодлар довони» романи кирилл ва лотин алифболарида жойланди. Электрон китоб www.ziyouz.com томонидан тайёрланди. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.